1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

АҚШ Тоғли Қорабоғда халқаро миссия ташкил этмоқчи

Бу минтақадаги инсонпарварлик эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ.

АҚШ Тоғли Қорабоғда халқаро миссия ташкил этмоқчи

 

Қўшма Штатлар иттифоқчи ва ҳамкорлари билан Тоғли Қорабоғда мустақил халқаро миссия ташкил этиш устида ишламоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти спикери Метю Миллер маълум қилди.

 

"Бу миссия Тоғли Қорабоғ аҳолисига шаффофлик ва ишончни таъминлаш учун керак", — деди у.

 

Миссия минтақадаги инсонпарварлик эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ.

 

Миллер, шунингдек, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан суҳбатда бу масалани кўтарганига ишора қилди.

 

Маълумот учун, Арманистон ҳукумати Тоғли Қорабоғдан 74 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинганини эълон қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика