"Бугун мен президент Жо Байден номидан Украинанинг шошилинч эҳтиёжларини қондириш учун 300 миллион долларлик қурол-яроғ ва жиҳозлардан иборат фавқулодда хавфсизлик пакетини эълон қиламан", — дея маълум қилди АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан.
"Пентагон ўзининг баъзи шартномаларини қайта кўриб чиқди, бу эса Украинага ёрдам кўрсатиш имкониятини яратди. Шу билан бирга, АҚШ ҳарбийларига Киевга берилган қуролларининг ўрнини тўлдириш учун ҳали ҳам камида 10 миллиард доллар керак", — деб ёзади Associated Press.
Шунингдек, 12 март куни Дания Украинага 308 миллион евролик ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этиши эълон қилди.
Бу Дания томонидан Киевга ажратилган 16-ёрдам пакети бўлиб, у Caesar артиллерия қурилмалари, 120 мм.лик ўзиюрар миномётлар ва ўқ-дориларни ўз ичига олади.


