1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда гуманитар ёрдам самолёти ҳалокатга учради

Самолётда 7 дан 9 нафаргача йўловчи бўлган, барчаси ҳалок бўлган.

АҚШда гуманитар ёрдам самолёти ҳалокатга учради

 

АҚШнинг Флорида штатида Ямайкага инсонпарварлик ёрдамини етказаётган Беэчсрафт Кинг Аир русумли енгил самолёт ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда бўлган барча шахслар ҳалок бўлган.

 

Фавқулодда ҳолат Корал-Спрингс ҳудудида содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, самолёт парвоз пайтида бошқарувни йўқотиб, турар-жой биноси яқинидаги ҳовлига қулаб тушган. Шундан сўнг у панжарани ёриб ўтиб, кўлга қулади.

 

Воқеа жойига қутқарув ва ғаввослар гуруҳи жалб этилган. Улар ҳалокат жойида учувчи ва йўловчиларни қидирув ишларини олиб бормоқда, бироқ дастлабки маълумотларга кўра, омон қолганлар йўқ.

 

Самолётда 7 дан 9 нафаргача йўловчи бўлган. Улар «Мелисса» тўфони оқибатида зарар кўрган Ямайка аҳолиси учун гуманитар ёрдамни етказаётган эди.

 

АҚШ Федерал авиация бошқармаси (ФАА) ва Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши (НТСБ) ҳалокат сабаблари юзасидан расмий тергов ишларини бошлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика