1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда қурол сотиб олиш ёши ўзгаради

Мазкур қонун Сенатда Республикачилар томонидан блокланиши ҳам мумкин

АҚШда қурол сотиб олиш ёши ўзгаради

Америка Қўшма Штатлари Вакиллар палатаси мамлакатнинг турли ҳудудларида жумладан Техаснинг Ювалде шаҳрида содир бўлган сўнгги отишмалардан сўнг ярим автоматик қурол сотиб олиш ёшини 18 дан 21 га оширувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.Бу ҳақда CNBC хабар берди.

 

Маълум қилинишича,Техасдаги бошланғич мактаблардан бирида содир бўлган оммавий отишма билан боғлиқ фожиадан икки ҳафта ўтиб, кеча, 8 июн куни АҚШ конгресси вакиллар палатаси демократларнинг кўпчилик овози билан қуроллар сотиб олиш бўйича ёшни 18 ёшдан 21 ёшгача ошириш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади.

Деярли барча демократлар ва республикачиларнинг бир қисми қўллаб-қувватлаган қонун лойиҳасига 228 депутат “ёқлаб” ва 199 депутат “қарши” овоз берди.

 

АҚШ президенти Жо Байден ўтган ҳафта халққа қилган мурожаатида мамлакатда ярим автоматик қуролларни тақиқлашни, агар бунинг иложи бўлмаса, сотиб олиш ёшини 21 ёшга кўтаришга чақирганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика