Аргентинада футболчи отиб ўлдирилди
"Барракас" марказий жамоасида мотам эълон қилиниб, ўйинлар ва машғулотлар бекор қилинган.

Аргентинада полиция "Барракас Сентраль' жамоасининг 17 ёшли футболчиси Лукас Гонсалесни отиб ўлдирди. Бу ҳақда "Marca" хабар берди.
Воқеа Барракас ҳудудида содир бўлган. Лукас Гонсалес ва унинг дўстлари машинада кетаётган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари чорраҳалардан бирида уларни тўхтатмоқчи бўлган. Бироқ йигитлар тўхташ ишорасига бўйсунмай полиция машинасини уриб ўтиб кетган. Бунга жавобан полициячилар машинага қарата ўқ отган.
Айни вақтда "Барракас Сентраль" футбол клуби тергов хулосасидан норози. Улар воқеани адолатли ўрганишни талаб қилмоқда.
Аввалроқ Афғонистон футбол терма жамоаси аъзоси Заки Анвари Американинг Кобулдан учиб кетаётган С-17А ҳарбий самолётига чиқмоқчи бўлиб вафот этгани ҳамда Бавария клуби ҳимоячиси Лукас Эрнандес қамоқ жазосига ҳукм қилингани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







