Жаҳон

Арманистон Туркия билан муносабатларни тиклашга тайёр — Армен Григорян

Арманистон Туркия билан муносабатларни босқичма-босқич нормаллаштиришга, шунингдек, икки мамлакат вакилларининг учрашувларини юқори даражада ташкил қилишга тайёр. Бу ҳақда Хавфсизлик Кенгаши котиби Армен Григорян маълум қилди.

Арманистон Туркия билан муносабатларни тиклашга тайёр — Армен Григорян

 

 

 

“Биз  бутун минтақада тинчлик ўрнатиш зарурлиги ҳақида гаплашдик. Шу нуқтаи назардан  Туркия билан муносабатларни тартибга солишимиз керак. Жараён босқичма-босқич бўлиши лозим. Учрашув ва музокаралар  муаммоларни ҳал қилиш усулларидан биридир”, — деди Григорян.

 

Арманистон Хавфсизлик Кенгаши котиби Туркия билан муносабатларни тартибга солиш тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси мақоми билан боғлиқ эмас, деди. Бундан аввал Арманистон бош вазири Никол Пашинян унинг жамоаси Туркия билан муносабатларни нормаллаштиришга, чегараларни очиш ва алоқаларни яхшилашга тайёр эканлигини бир неча бор билдирганди. Пашинян фикрича, бу қадам минтақага тинчлик ва барқарорлик олиб келади.

 

Умумий чегара бирлиги ва қўшничиликка қарамай, Арманистон ва Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилмаган. 2009 йилда Тсюрихда икки давлат ташқи ишлар вазирлари дипломатик муносабатлар ўрнатиш ва муносабатлар тамойиллари тўғрисидаги протоколларни имзолади, бироқ бу ҳужжатлар томонлар томонидан ратификация қилинмади. 2018 йил 1 мартда Арманистон протоколлар бекор қилинганини эълон қилди.

 

Арманистон расмийлари бир неча бор Туркия Озарбайжонга 2020 йилнинг кузида Тоғли Қорабоғ атрофидаги можаролар пайтида ҳарбий жиҳатдан ёрдам кўрсатганини билдирган. Ереван, шунингдек, Анқара минтақага Яқин Шарқдан жангарилар юбораётганини даъво қилди.  

 

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Эрон билан музокара қилиш учун кеч бўлди — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан музокаралар учун имконият қўлдан бой берилганини айтди ва АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси режалаштирилганидан тезроқ давом этмоқдаганини билдирди.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 800 га яқинлашди

Маълумотларга кўра, мамлакатнинг 153 ҳудудида 1039 та зарба қайд этилган.

custom img

Исроил разведкаси Теҳрон камераларини бузиб, Хоманаий ҳаракатларини кузатган — Financial Times

Олинган тасвирлар шифрланиб, Тел-Авив ва Исроил жанубидаги серверларга узатилгани айтилмоқда.

custom img

Покистон нега Саудия Арабистонига ёрдам бермаяпти?

Яқин Шарқда бошланган уруш 4 кундирки давом этмоқда. Эрон АҚШнинг Саудия Арабистонидаги ҳарбий базасига ҳужум қилди. Аммо Покистон нега Саудияга ёрдам бермаяпти?

custom img

Яқин Шарқдаги сиёсий вазият сабаб Роналду Саудияни тарк этди

Эроннинг Ар-Риёддаги АҚШ элчихонасига ҳужумидан сўнг Криштиану Роналду шахсий самолётида Саудия Арабистонидан Мадридга йўл олди.

custom img

Қозоғистон Эрон масаласи бўйича музокаралар ўтказиш учун майдон тақдим этишга тайёр

Маълум қилинишича, аввал ҳам Олмаотада Эрон бўйича музокаралар ўтказилган.

custom img

АҚШ разведкаси Эрон томонидан Қўшма Штатлар ҳудудига йўналтирилган эҳтимолий ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг АҚШга қарши эҳтимолий таҳдиди кенг кўламли тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужумларни ўз ичига олмайди.

custom img

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига дронлар зарба берди

Доналд Трамп элчихонага қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"