Жаҳон

Австралия АҚШдан 5 та атом сувости кемаси сотиб олади

Мамлакат бош вазири кеча Жозеф Байден ва Риши Сунак билан учрашди.

Австралия АҚШдан 5 та атом сувости кемаси сотиб олади

 

Австралия АҚШдан 5 та атом сувости кемасини сотиб олмоқчи. Узоқ келажакда эса Лондон ва Вашингтон билан янги авлоддаги кемаларни биргаликда қурмоқчи.

 

Мамлакат бош вазири Энтони Альбанезе 13 март куни АҚШ етакчиси Жозеф Байден ва Буюк Британия ҳукумати раҳбари Риши Сунак билан Калифорнияда учрашганди.

 

Альбанезенинг сўзларига кўра, гап “Австралия тарихидаги мудофаа соҳасига бир вақтнинг ўзида киритилаётган энг йирик инвестиция” ҳақида бормоқда. Лойиҳа миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлайди ва тўғридан-тўғри 20 минг иш ўрни яратилади.

 

Учрашув давомида Байден Америка бир неча ўн йиллар давомида Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги барқарорликни кафолатлаб келганини таъкидлади. Унинг фикрича, Австралиянинг АҚШ ва Буюк Британия билан атом сувости кемалари бўйича ҳамкорлиги тинчлик ташаббусларини узайтиради.

 

 

custom img

Эрон юанда савдо қилиш шарти билан Ҳўрмуз бўғозидан нефт танкерларини ўтказиши мумкин

Жаҳонда нефт савдоси АҚШ долларида амалга оширилади. Фақатгина санкцияларга учраган Россия нефти савдосида рубл ёки Хитой юани ишлатилади.

custom img

Сурхондарёда эркак мавжуд бўлмаган Cobalt автомобилини 15 кишига сотди

У харидорлардан янги шиналар қўйиш учун олдиндан тўлов қилишни сўраган. Пулларни олгач, ёзишмаларни ўчириб юборган.

custom img

Эрон билан уруш мен уни якунланишини ҳис қилганимда тугайди — Доналд Трамп

АҚШ президенти Эрон билан урушнинг аниқ тугаш муддатини белгиламади.

custom img

АҚШ Эроннинг юқори мартабали амалдорлари ҳақидаги маълумотлар учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилди

Қўшма Штатлар Эроннинг муҳим 10 нафар амалдори ҳақида маълумот олишни мақсад қилган.

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ҳужумлар давомида йиллик ўқ-дори захираларининг катта қисмини сарфлади — FT

Ҳужумнинг дастлабки 100 соатида Қўшма Штатлар 168 та Tomahawk ракетасидан фойдаланган.

custom img

Россияда 15 кишилик наркогуруҳ қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

44 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"