Ёввойи табиат ва қушларни ўрганишни бошлаганлар учун ажойиб қурилма ихтиро қилинди.
Маълум бўлишича, Австриянинг “Swarovski Optik” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дурбин қушларнинг турини аниқлаб бериш қобилиятига эга.
Ўз навбатида, у сунъий интеллектга эга бўлиб, бу амалларни махсус дастур ёрдамида бажаради.
Лойиҳа директорларининг айтишича, ҳозир иловада 8000 дан ортиқ қушлар ва 300 та сут эмизувчи турлари мавжуд бўлиб, уларнинг номи дурбин объективидаги экранда пайдо бўлади. Ушбу қурилманинг нархи эса 4800 долларни ташкил қилади.


