Ўзбекистон

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

У шифохонага етказилгани, ҳозирда аҳволи барқарорлиги билдирилди.

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

Тошкент шаҳридаги Бўзсув каналига ўзини ташлаган қиз профилактика инспекторлари ва воқеа гувоҳи бўлган фуқаро ёрдамида қутқариб қолинди. У шифохонага етказилган, ҳозирда аҳволи барқарор.

 

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, воқеа Бўзсув каналининг аҳоли сайр қилиши учун мўлжалланмаган ёпиқ қисмида содир бўлган. Шу ҳудудда бўлган фуқаро қизнинг сувга сакраганини кўриб, зудлик билан “102” хизматига мурожаат қилган.

 

Хабар келиб тушгач, Яккасарой тумани Тепа маҳалласига бириктирилган профилактика инспекторлари воқеа жойига етиб борган. Қидирув давомида қиз кучли сув оқими ва айланма ҳаракатлар сабаб каналнинг чекка қисмига оқиб бориб қолганини аниқлашган.

 

Шундан сўнг профилактика инспектори Ортиқ Омонов сувга тушиб, қизни қутқаришга киришган. Иккинчи ходим Қудрат Расулов эса уни сувдан чиқариб олишга ёрдам берган.

 

Қутқарилган қизга воқеа жойида биринчи ёрдам кўрсатилган. У кўп миқдорда сув ютиб юборгани сабабли қайт қилган. Кейинчалик 5-сонли шаҳар шифохонасига олиб борилган.

 

Тиббий ёрдамдан сўнг қизнинг шахси аниқланиб, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи ота-онаси билан боғланилган. Қиз шифохонадан кейин ота-онасига топширилган. Ҳозирда унинг аҳволи барқарор экани маълум қилинди.

 

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

2 ноябрга ўтар кечаси ҳаво сифати халқаро АҚИ бўйича «носоғлом», миллий индекс бўйича эса «зарғалдоқ» даражага етиши мумкин.

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Кечки қатновлар оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги белгиланган.

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкент метрополитени 20 ноябргача 5 вагонли ҳаракат таркиблари йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Zakovat-Gambit” турнирида қатнашчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошиб, қарийб 6 минг нафарга етди.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.

Йўл чизиғини босганлик учун жарима тартиби ўзгарди: қайси жойларда баённома расмийлаштирилмайди?

Йўл чизиғини босганлик учун жарима тартиби ўзгарди: қайси жойларда баённома расмийлаштирилмайди?

Шунингдек, хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатлари махсус автоматлаштирилган қурилмалар орқали ҳам аниқланиши мумкин.

Сувдан қарзи бор истеъмолчиларнинг электр тўловлари чекланадими? Янги тартиб маълум қилинди

Сувдан қарзи бор истеъмолчиларнинг электр тўловлари чекланадими? Янги тартиб маълум қилинди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.