Бу миллий валюта курсини кредит ва фоиз канали орқали мувозанатлашга қўшимча восита бўлади.
Валюта курси ошиб бораётгани муносабати билан тижорат банклари капитали етарлилигига қўшимча юклама ҳосил бўлади. Табиийки, банклар фақат 100 % лик риск даражасидагина кредитлар ажратишга ўтади. Энди 100 % риск шкаласида янги бериладиган корпоратив кредитлар 23 % гача, жисмоний шахсларга эса 26 % гача оширилиши мумкин.
Кредитлар истаймизми ё йўқми, турли йўллар билан истеъмолни ва қўшимча импортни рағбатлантиради. Фоиз ставкалар кўтарилгач, кредитга талаб бирмунча мақбуллашади ва ажратиладиган янги кредитларнинг сўм курсига босими анча камаяди. Содда айтганда сўмдаги маблағларни долларга айлантириш афзаллиги камаяди.
Кўп сўралаяптики, кредитлар ставкалари қандай ўзгаради?
Аввало айтиш керакки, 17 % лик асосий ставка фақат янги молиялаштириладиган кредитларга нисбатан қўлланилади. Асосий ставканинг оширилиши шу кунгача ажратилган мақбул ипотека ва ижтимоий кредитлар фоиз ставкасига таъсир кўрсатмайди. Қоида тариқасида бу тоифадаги кредитлар ставкаси асосий ставкага боғланган, лекин асосий ставка тушганда ставка туширилади, ошганда эса ўзгармай қолади. Шунинг учун ипотека эгалари ва бошқа ижтимоий кредитдан қарздорлар хавотирга тушмаса бўлади.


