Азиз Абдуҳакимов Президентнинг экология бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимидан озод этилди.

Азиз Абдуҳакимов Президентнинг экология бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди



Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Азиз Абдукахарович Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

 

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимидан озод этилди.

 

Мазкур фармонга кўра:

Экология қўмитаси фаолиятига Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси раҳбарлик қилади. Ушбу лавозимни бундан аввал экология вазири сифатида фаолият юритган Азиз Абдуҳакимов эгаллади.

 

Қўмита раисининг тўрт нафар ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

 

Уларнинг мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат ва транспорт билан таъминлаш шартлари Президент маслаҳатчилари ўринбосарларига тенглаштирилади

 

Мазкур ислоҳотлар экология бошқарув тизимини кучайтириш, мувофиқлаштиришни яхшилаш ва давлат экологик сиёсатини самарали амалга оширишга қаратилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика