Ўзбекистон

Баҳодир Қурбонов Ҳиндистонда ШҲТ мудофаа вазирлари йиғилишида иштирок этмоқда

Йиғилишда мудофаа вазирлари минтақавий тинчлик ва хавфсизлик, ШҲТ доирасида терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Баҳодир Қурбонов Ҳиндистонда ШҲТ мудофаа вазирлари йиғилишида иштирок этмоқда

 

Ўзбекистон мудофаа вазири Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида иштирок этмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

 

Ҳиндистон пойтахти Нью-Делида ШҲТ аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилиши бошланди. Унда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳам иштирок этмоқда.

 

Шунингдек, йиғилишда Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон мудофаа вазирлари ҳам қатнашмоқда.

 

Ҳиндистон ШҲТ кузатувчилари мақомида бўлган Беларусь ва Эронни ҳам таклиф этган. Покистон мудофаа вазири йиғилишда онлайн қатнашмоқда.

 

Йиғилишда мудофаа вазирлари минтақавий тинчлик ва хавфсизлик, ШҲТ доирасида терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

custom img

Жиззахда Nexia ва Cobalt тўқнашуви оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ қурбонлари орасида 54 ёшли Хитой фуқароси ҳам бўлгани айтилмоқда.

custom img

Самарқандда бедарак йўқолган аёлнинг жасади 3 ойдан бери топилмаяпти

Тахминларга кўра, у таниш йигит томонидан ўлдирилиб, жасади Дарғом каналига ташланган бўлиши мумкин.

custom img

1 йилгача қамоқ ва 82 миллионгача жарима: Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан зўравонлик учун жазолар кучайтирилади

Экологик партия ҳайвонларни ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

custom img

Тошкентда “Қора либосли аёл ташрифи” китоби тақдимоти ўтказилди

Тадбир доирасида адабий чиқишлар, саҳна кўриниши ва китоб имзолаш маросими ташкил этилди.

custom img

“Токиога йўл”: Чемпион руҳи ва миллий ғурур акс этган фильм

Ўзбекистон ва Япония кино ижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинган “Токиога йўл” бадиий филми миллий кино оламида муҳим воқеа сифатида намоён бўлди. Фильм бокс бўйича Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ҳаёти, унинг машаққатли йўли ва катта ғалабалари асосида яратилган.

custom img

Президент бир гуруҳ геологларни мукофотлади

Геологлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

custom img

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манба асосида текширилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"