Ўзбекистон

Баҳодир Қурбонов қайта ЎФА президенти этиб сайланди

Равшан Эрматов ва Одил Аҳмедов вице-президентлик лавозимларини сақлаб қолди.

Баҳодир Қурбонов қайта ЎФА президенти этиб сайланди

 

30 январ куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конгреси бўлиб ўтди. Конгрес якунларига кўра, Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-полковник Баҳодир Қурбонов делегатлар томонидан бир овоздан Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси президенти этиб қайта сайланди.

 

Маълум қилинишича, Баҳодир Қурбонов мазкур лавозимни 2025 йил февраль ойидан бошлаб эгаллаб келмоқда ва келгуси даврда ҳам ассоциация фаолиятига раҳбарлик қилади.

 

Конгрес доирасида футбол соҳасида коррупцияга қарши курашиш, шунингдек, иқтидорли ёш футболчилар учун адолатли ва шаффоф имкониятлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Шунингдек, Равшан Эрматов Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг биринчи вице-президенти, Одил Аҳмедов эса вице-президенти лавозимларини сақлаб қолди.

custom img

Президент топшириғи ижроси: Юқори Тўполангда янги гидроэнергетик имкониятлар ўрганилмоқда

Ҳудудда 80 МВт қувватли Киштут ГЭСлар каскади лойиҳаси доирасида ишлар давом этмоқда.

custom img

Марказий Осиёнинг янги “Албатта бориб кўриш керак бўлган” маскани: Ислом цивилизацияси марказига ташриф нархи қанча?

Марказ кенг жамоатчилик учун очилди ва доимий равишда ташриф буюриш мумкин. Иш вақти ташриф буюрувчиларга қулай қилиб ҳар куни соат 09:00 дан 22:00 гача, дам олиш кунларисиз белгиланган.

custom img

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 39 триллион доллардан ошди

Бу ҳар бир америкалик ҳисобига ўртача 114 минг доллардан ортиқ қарз тўғри келмоқда.

custom img

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Эрон санкциялар енгиллаштирилмасдан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас.

custom img

Маҳалла ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошлар мукофотланди

Президент Шавкат Мирзиёев маҳалла тизимидаги улкан хизматларни эътироф этди.

custom img

Ҳайит ва Наврўз кунлари хавфсизликни таъминлаш учун 20 мингдан ортиқ ходим сафарбар этилади

2000 дан ортиқ масжидда ҳайит намозлари ҳамда 200 дан ортиқ ҳудудда оммавий тадбирлар назорат остида ўтказилади.

custom img

“Афросиёб” поездлари Тошкент–Шаҳрисабз йўналишида қатнай бошлайди

27 мартдан бошлаб тезюрар поезд ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари Тошкент–Шаҳрисабз–Тошкент йўналишида ҳаракатланади.

custom img

Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилиши сабабли масжидлар яқинидаги кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳридаги 119 та масжид яқинида транспорт ҳаракати чекланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"