Баҳрайн-2025: Ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин медални қўлга киритди
Аралаш жанг санъати баҳсларида эса Иброҳим Ботиров кумуш медалга сазовор бўлди.

Баҳрайнда давом этаётган III Осиё ёшлар ўйинларида Ўзбекистон делегацияси спортчилари кетма-кет ютуқларга эришмоқда.
Таэквондо бўйича мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчиларимиз олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишди.
Ўзбекистон делегациясининг байроқдори, -55 кг вазн тоифасида иштирок этган Рушанахон Равшанова финал баҳсида хитоий рақибасини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, -73 кг вазн тоифасида иштирок этган Аҳаджон Муҳторов финалда Қозоғистон вакилини мағлуб этиб, Осиё ёшлар ўйинлари чемпионига айланди.
Аралаш жанг санъати йўналишида ҳам спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этишмоқда. -50 кг вазн тоифасида Аваз Анваров қозоғистонлик Санжар Иманғалини мағлуб этиб, ўзбекистонликлар учун дастлабки олтин медални келтирди. -55 кг вазн тоифасида эса Иброҳим Ботиров кумуш медални қўлга киритди.
Ўзбекистон спортчилари мазкур ютуқлари билан мамлакат делегациясининг умумий ҳисобидаги медаллар сонини сезиларли даражада оширди.







