1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Бангладеш халқаро аэропортида йирик ёнғин содир бўлди - барча рейслар бекор қилинган

Ёнғинни бартараф этиш учун 36 та ёнғин ўчирувчи бўлинма жалб этилган.

Бангладеш халқаро аэропортида йирик ёнғин содир бўлди - барча рейслар бекор қилинган

Бангладеш пойтахти Даккадаги Ҳазрат Шаҳжалол халқаро аэропортида 18 октябрь куни йирик ёнғин содир бўлди. Gulf News ахборотига кўра, ҳодиса аэропортнинг юк сақланадиган ҳудудида, тахминан соат 14:30 да юзага келган.

 

Фавқулодда вазият сабаб барча рейслар вақтинча бекор қилиниб, аэропорт фаолияти тўхтатилди. Ёнғинни бартараф этиш учун 36 та ёнғин ўчирувчи бўлинма сафарбар этилган.

 

Аэропорт директори Масудул Ҳасан Масуд ҳолатни тасдиқлаб, хавфсизлик чораларининг кучайтирилганини маълум қилди. Расмийларга кўра, самолётлар хавфсиз жойларга йўналтирилган, йўловчиларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

 

Biman Bangladesh Airlines компанияси вакили Кавсер Маҳмуднинг билдиришича, ёнғин 14:15 да бошланган, аэропорт ёнғин хизмати, Бангладеш ҳаво кучлари ҳамда бошқа махсус гуруҳлар зудлик билан воқеа жойига етиб келган.

 

Inter-Services Public Relations ташкилоти маълумотига кўра, ёнғинни ўчириш жараёнида фуқаролик авиацияси, ҳарбий-денгиз кучлари, ҳаво кучлари ва чегара қўриқлаш ходимлари ҳам иштирок этган. Вақтинчалик барча рейслар тўхтатилган, айрим самолётлар эса Чаттограмдаги Шаҳ Аманат ва Силҳетдаги Осмони аэропортларига йўналтирилган.

 

Bangladesh Freight Forwarders Association директори Насир Уддиннинг сўзларига кўра, халқаро юклар сақланадиган омбор ҳудуди жиддий зарар кўрган, ён-атрофдаги кимёвий омборхоналарда ҳам ёнғин тарқалган. Ҳозирча инсон талафоти ҳақида маълумот берилмаган. Ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика