Air China авиакомпаниясига тегишли Airbus A321 самолётида қувват банки ёниб кетиши оқибатида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Oxu.Az нашри “База” Telegram-каналига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа Ханчжоу шаҳридан Жанубий Корея пойтахти Сеулга парвоз чоғида, самолёт тахминан 10 километр баландликда бўлган пайтда содир бўлган. Ёнғин йўловчи ўриндўғи устидан жойлашган багаж бўлимида бошланган ва қисқа фурсатда салон бўйлаб тарқалган.
Экипаж дарҳол фавқулодда қўнишга қарор қилган. Стюардессалар қўнишдан олдин ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлган. Самолёт Шанхай аэропортига хавфсиз тарзда фавқулодда қўндирилган.
Ҳодиса оқибатида жиддий талафот ёки жароҳат олганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган. Ёнғин сабаблари бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.


