Бангладешда ҳокимият ағдарилди
Бош вазир истеъфога чиқиб, қочиб кетди.

Намойишчилар мамлакатни 15 йил давомида бошқариб келган Шайх Ҳасинa ҳокимиятини ағдарди.
Душанба куни минглаб кишилар бош вазир қароргоҳи “Ганобҳабан”га бостириб кирган. Интернетда тарқалган видеоларда намойишчилар бош вазир қароргоҳини остин-устун қилаётгани акс этган.
Армия штаби бошлиғи, генерал Вакер-Уз-Замон мамлакат халқига мурожаатида бош вазир истеъфога чиққанини тасдиқлаган. Вакер-уз-Замон вақтинча ҳукумат шакллантирилишини маълум қилган.
Мавжуд маълумотларга кўра, Ҳасина вертолётда қўшни Ҳиндистонга учиб кетган, бу ерда унинг хавфсизликда бўлишига ваъда берилган.







