1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

“Барселона” мухлисларининг автобуси ёниб кетди

Ҳодиса “Брюссел” — “Барселона” учрашуви олдидан содир бўлган.

“Барселона” мухлисларининг автобуси ёниб кетди

5 ноябрь куни Бельгия шаҳрида “Барселона” мухлисларини олиб кетаётган автобус йўл ўртасида ёниб кетди. Ҳодиса Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Брюссел” — “Барселона” учрашуви олдидан содир бўлди.

 

Маҳаллий фавқулодда хизматларнинг хабар беришича, автобуснинг орқа қисмидан бирданига тутун чиқа бошлаган ва олов тезда авж олган. Ҳайдовчи дарҳол транспортни тўхтатиб, йўловчиларга автобусни тарк этишни буюрган. Мухлислар ўз вақтида ташқарига чиққани боис жиддий жароҳат олганлар қайд этилмади.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга автобус ичида ёқилган пиротехника сабаб бўлган бўлиши мумкин. Полиция ҳодиса юзасидан суриштирув бошлади ва пиротехника ишлатганликда гумон қилинаётган бир шахсни ҳибсга олди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика