"Бавария" 10 йил ичида илк бор "Боруссия"га мағлуб бўлди
Бу жамоанинг чемпионлик имкониятини янада туширади.

Кеча, 30 март куни Германия Бундеслигасининг 27-туридан ўрин олган "Бавария" – “Боруссия Дортмунд” учрашуви якунига етди. Жамоалар Мюнхендаги "Альянс Арена"да ўйнашди. Учрашувни Ҳарм Осмерс бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди ва унда дортмундликлар зафар қучди.
Бу Дортмунд клуби учун 2019 йилдан бери "Бавария" устидан қозонилган илк ғалабадир. Мюнхенда "Боруссия" 2014 йилдан бери "Бавария"ни мағлуб эта олмаётганди.
"Бавария" 2023/2024 йилги мавсумда Бундеслига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа 27 учрашувда 60 очко жамғарган. "Боруссия" 53 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Германия чемпионати турнир жадвалини "Байер" бошқариб турибди (73).







