1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Байден ва Сунак Украинага ёрдам масаласини муҳокама қилишди

АҚШ ва Британия етакчилари, шунингдек, Осиё-Тинч океани минтақасидаги вазиятни ҳам кўриб чиқишган.

Байден ва Сунак Украинага ёрдам масаласини муҳокама қилишди

 

 АҚШ президенти Жозеф Байден ва Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Сан-Диегодаги икки томонлама учрашувда Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва бошқа масалаларни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

 

"Давлат раҳбарлари бир қатор глобал муаммолар, жумладан ХХР томонидан юзага келаётган муаммолар, шунингдек, Ҳинд-Тинч океани минтақасида тинчлик ва барқарорликни сақлаш бўйича умумий мажбуриятлар бўйича фикр алмашдилар. Шунингдек, улар Украинани собитқадам қўллаб-қувватлашни таъкидладилар", — дейилади хабарда.

 

Байден ва Сунак Киевга ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш муҳимлигини таъкидлашди. Сиёсатчилар, шунингдек, Россиянинг уруш олиб бориш қобилиятига қарши курашиш учун янги иқтисодий чораларни биргаликда қабул қилишга келишиб олдилар.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика