АҚШ президенти Жо Байден Украина раҳбари Владимир Зеленскийни 12 декабрь куни учрашишга Оқ уйга таклиф қилди.
Маълумотларга кўра, ушбу мулоқот Украина халқининг АҚШ томонидан қўллаб-қувватланишини ифодалайди.
Владимир Зеленский Аргентинада бўлиб, президент Хавер Милейнинг инаугурациясида иштирок этди. Қўшма Штатларда Зеленский бошқа масалалар қаторида Украина ва АҚШ ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш, хусусан, қурол-яроғ ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилади.


