БДКИ Тошкент филиали Васийлик кенгашининг анжумани бўлиб ўтди
Йиғилишда ғолиб деб топилган 9 та лойиҳа муаллифларига сертификатлар топширилди.

Ренессанс кино уйида Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиали Васийлик кенгаши йиғилиши ўтказилди. Унда Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов, агентлик директори ўринбосари Алишер Хаджаев, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева, БДКИ Тошкент филиали директори ва проректорлари, таълимни мувофиқлаштириш бўлими вакиллари қатнашди.
Тадбирда филиал фаолияти ҳамда 2024–2025 йилги ўқув йилига мўлжалланган дастур кўриб чиқилди. Шу билан бирга, ўқув йили бўйича қабул режаси таҳлил қилиниб, Кинематография агентлиги томонидан таклифлар берилди.
_1.webp)
Кенгаш давомида миллий кинематография дарғалари Али Ҳамроев, Элёр Ишмуҳаммедов, Оделшо Агишев ва Рустам Саъдуллаевлар сўзга чиқиб, ёш ижодкорларга катта умид билдириб, келгусидаги фаолиятларига муваффақият тилади.
Шунингдек, видеоконференс-алоқа кўринишидаги тадбирда БДКИ ректори Владимир Малишев сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр билдирди, шунингдек, институт ва талабалар фаолиятига омад тилади. Студентлар ҳам мамнуният билан ўзбек кинематографиясига сифатли фильмлар тақдим этишларини таъкидлашди.

Тадбир якунида Бадиий кенгаш томонидан ўтказилган питчингда ғолиб деб топилган 9 та лойиҳа муаллифлари, БДКИ талабаларига сертификатлар топширилди.







