1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Бельгия ТИВ раҳбари Украинага киритилмаяпти

Бунга унинг Қримга қилган сафари сабаб бўлган.

Бельгия ТИВ раҳбари Украинага киритилмаяпти

 

Бельгия ташқи ишлар вазири бир неча бор Украинага кира олмади. Бунга унинг 2021 йилда Қримга ташриф буюргани сабаб қилиб кўрсатилган.

 

Аджи Лябиб ўтган йили Қримга тележурналист сифатида маданий фестиваль доирасида келган. Аммо барчаси унинг ташқи ишлар вазирига айланганидан сўнг қайта бошланди. Бу ташрифни танқид қилганларга жавобан дипломат сафар “журналистик фаолиятининг бир қисми” бўлганини айтган.

 

Бельгия ТИВ ушбу ҳодиса бўлганини тан олди, аммо батафсил изоҳ берилмаган.

 

Маълумот ўрнида: 2014 йилда Қрим яримороли Россия таркибига ўтиб кетади. Дунёнинг катта қисми бу ҳудудни Украинанинг бир қисми сифатида тан олади. Расмий Киев Қримни вақтинчалик аннексия қилинган деб ҳисоблайди.

 

Аввалроқ Борис Жонсоннинг истеъфоси украинада катта хавотир билан кутиб олингани тўғрисида хабар берилганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика