Спорт

Бензема “Реал” машғулотларига қайтди

Клубда бошқа йўқотишлар бор.

Бензема “Реал” машғулотларига қайтди

 

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинида “Ливерпул”га қарши баҳсда иштирок этади.

 

19 февраль куни ҳужумчи жамоанинг умумий гуруҳида машғулот ўтказди. Бу ҳақда “Мундо Депортиво” нашри хабар берди. Ҳимоячи Ферланд Менди ҳам машғулотларга чекловларсиз қайтган, аввалроқ сонидан жароҳат олганди.

 

Ярим ҳимоячилар Тони Кроос ва Аурелиен Тчуамени бетоблиги сабабли машғулотларда иштирок этишмади. Уларнинг “Ливерпул” билан ўйиндаги иштироки ҳамон сўроқ остида.

 

Аввалроқ, Бензема Ла Лига доирасидаги “Осасуна”га (2:0) қарши ўйинни жароҳат туфайли ўтказиб юборганди. Катта эҳтимол билан француз футболчиси Чемпионлар лигасининг 1/8 финали ўйинида қатнашади.

 

Мадриднинг “Реал” клуби 21 февраль куни “Энфилд”да “Ливерпул” билан Чемпионлар лигаси 1/8 финалидаги илк ўйинини ўтказади. Жавоб ўйини 15 март куни “Сантяго Бернабеу”да бўлиб ўтади.

 

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"