Америкалик қўшиқчи Бейонсе 32-марта Grammy мукофотини қўлга киритди. Бу мутлақ тарихий рекорд ҳисобланади.
Унинг "Renaissance" альбоми электрон ва рақс мусиқаси йўналишида энг яхши деб топилди. маросим арафасида Бейонсе номзоди 9 йўналишга қўйилган эди.
Бунга қадар Grammy рекордчиси венгер ва британиялик дирижёр Георг Шолти бўлиб, у 31 мукофот эгаси бўлган.


