Жаҳон

Таиландда тоза сув муаммоси: бунга Мянмадаги конлар сабаб бўлмоқда

Таиланднинг Мянма билан чегарадош ҳудудида сув манбаларида мишяк миқдори белгиланган меъёрдан 25–30 баравар юқори экани аниқланди.

Таиландда тоза сув муаммоси: бунга Мянмадаги конлар сабаб бўлмоқда

Таиланд ҳукумати мамлакат шимолидаги Чианграй провинциясида 20 мингдан ортиқ хонадонни хавфсиз ичимлик суви билан таъминлаш чораларини кўрмоқда. Бунга Мянмадаги кончилик фаолияти билан боғлиқ мишяк моддаси сув манбаларини ифлослантиргани сабаб бўлган. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Мянма билан чегарадош Мей Сай туманидаги 14 та қишлоқда водопровод суви таъминоти жорий ойда тўхтатилган. Бунга маҳаллий сув таъминоти тизимидаги мишяк миқдори хавфсиз меъёрдан 30 баравар юқори экани аниқлангани сабаб бўлган.

 

Шунингдек, Меконг дарёсининг ирмоғи бўлган Сай дарёсининг тозаланмаган сувида ҳам мишяк миқдори ичимлик суви учун белгиланган меъёрдан 25 баравар юқори экани қайд этилган.

 

Таиланд Бош вазири Анутин Чарнвиракул тегишли идораларга муқобил сув манбаларини топиш ва водопровод суви сифатини доимий назорат қилиш бўйича топшириқ берган. Айни пайтда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун иккита сув ташувчи юк машинаси жалб қилинган.

 

Наресуан университети тадқиқотчилари кимёвий таҳлиллар ва сунъий йўлдош маълумотлари асосида Сай дарёсидаги мишяк билан ифлосланган чўкиндиларнинг катта қисми Мянмадаги олтин қазиб олиш конларидан келиб чиққанини аниқлаган.

 

Шунингдек, Мянманинг қуролли гуруҳлар назоратидаги ҳудудларида нодир ер металлари қазиб олиш ҳажмининг ортиши Таиланд сув ҳавзаларида, жумладан, Меконг дарёсида оғир металларнинг хавфли миқдорда тўпланишига сабаб бўлаётгани айтилмоқда. Ушбу конлардан қазиб олинган хомашёнинг бир қисми Хитойдаги қайта ишлаш корхоналарига етказилади.

 

Таиланд ташқи ишлар вазири ўтган ҳафта Мянмага ташрифи чоғида Сай дарёсидаги ифлосланиш кескин ортганини кўтарган. У бунга конлардан чиқаётган оқова сувлар сабаб бўлаётганини таъкидлаб, вазиятни зудлик билан ҳал этилиши керак бўлган долзарб масала деб атаган.

 

Таиланд ҳукумати бу муаммони Пекин билан ҳам муҳокама қилган. Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, Мянмадаги кўплаб конлар Хитой компаниялари томонидан бошқарилади.

 

Мутахассислар ифлосланган сув Меконг дарёси бўйлаб бошқа ҳудудларга ҳам тарқалишидан хавотирда. Мазкур дарё бир неча мамлакатдаги миллионлаб аҳоли учун муҳим сув манбаи ҳисобланади.

 

Бундан ташқари, Таиланд расмийлари октябрь ойида Лаос билан чегарадош Нонгхай провинциясида текширилган 177 кишидан 17 нафарининг пешобида мишяк аниқланганини маълум қилган.

Тошкентдаги Умра можароси: Қирғизистон фуқароларига қўшни давлатлар орқали сафар қилмаслик айтилди

Тошкентдаги Умра можароси: Қирғизистон фуқароларига қўшни давлатлар орқали сафар қилмаслик айтилди

12 ноябрдан бери 104 нафар қирғизистонлик зиёратчи Тошкентда қолиб кетган.

Дунёда 240 миллионга яқин ўсмир етарлича жисмоний фаол эмас — ЖССТ

Дунёда 240 миллионга яқин ўсмир етарлича жисмоний фаол эмас — ЖССТ

Уларнинг атиги 14 фоизи ҳафтанинг барча кунларида камида бир соатдан фаол ҳаракат қилади.

Украинага яна 45 миллиард евро: Европа Комиссияси янги ёрдам пакетини таклиф қилди

Украинага яна 45 миллиард евро: Европа Комиссияси янги ёрдам пакетини таклиф қилди

Бу мамлакатнинг келгуси йилги 70 миллиард евролик молиявий эҳтиёжининг учдан икки қисмини қоплайди.

Путин ва Си Цзиньпин учрашуви якунланди: нималар муҳокама қилинди?

Путин ва Си Цзиньпин учрашуви якунланди: нималар муҳокама қилинди?

Бу йил бошидан буён уларнинг бешинчи учрашуви бўлди.

Патриот тизимлари ва ракета қурилмалари нишонда: Эрон Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди

Патриот тизимлари ва ракета қурилмалари нишонда: Эрон Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди

Аввалроқ Баҳрайндаги АҚШ радар станцияси ҳам нишонга олинган эди.

72 соатлик кузатув натижаси: Туркияда ўзбекистонлик фуқаро қуролли ҳужумда гумонланмоқда

72 соатлик кузатув натижаси: Туркияда ўзбекистонлик фуқаро қуролли ҳужумда гумонланмоқда

Ниқоб таққан икки киши ҳайдовчидан машинадан тушишни талаб қилган. У бўйсунмай, қочишга уринганида автомобилга қарата ўқ узилган.

АҚШ разведкаси Эрон таҳдиди ҳақида хабар берди, Теҳрон эса буни инкор қилди

АҚШ разведкаси Эрон таҳдиди ҳақида хабар берди, Теҳрон эса буни инкор қилди

Эрон АҚШ ОАВларидаги хабарлар кейинги тажовуз учун баҳона яратишга қаратилганини билдирган.

Буюк Британия Исроил компанияларига санкция киритди: улар Ғарбий Соҳилда ноқонуний уй қурган

Буюк Британия Исроил компанияларига санкция киритди: улар Ғарбий Соҳилда ноқонуний уй қурган

Санкциялар Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилаётган кўчманчилар гуруҳига нисбатан ҳам қўлланилган.