1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Биринчи президентнинг ёрдамчиси Георгий Крайнов вафот этди

У сўнгги йилларда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида етакчи илмий ходим лавозимида ишлаб келаётганди.

Биринчи президентнинг ёрдамчиси Георгий Крайнов вафот этди

 

Ўзбекистон биринчи президентининг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган Георгий Крайнов 88 ёшида вафот этди

 

4 июнь куни таниқли давлат арбоби, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг издоши Георгий Алексеевич Крайнов вафот этди, деб хабар қилинди Ислом Каримовнинг илмий-маърифий мажмуаси сайтида. У билан видолашиш маросими бугун бўлиб ўтади.

 

Георгий Крайнов 1933 йил 21 ноябрда Андижонда таваллуд топган. Андижон давлат педагогика институтини тамомлаган.

 

Меҳнат фаолиятини «Андижанская правда» (Андижон ҳақиқати) газетасида бошлаган. Корректор, муҳаррир, масъул секретар, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

 

1976 йилда Крайнов Ўзбекистон КП Марказий қўмитасида тарғибот ва ташвиқот бўлими газета ва журналлар сектори мудири лавозимида иш бошлайди. Орадан бир йил ўтгач КП Марказий қўмитаси секретарининг биринчи ёрдамчиси лавозимига тайинланади. У кўп йиллар мобайнида Шароф Рашидов билан бирга ишлаган.

 

Мустақил Ўзбекистонда Георгий Крайнов — президент ёрдамчиси, президент қабулхонаси бош консультанти, президент маъмурияти умумий ишлар бошқармаси протокол сектори бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

 

2018 йилдан бошлаб умрининг охиригача биринчи президент номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида етакчи илмий ходим бўлиб ишлаган.

 

У юксак мукофотлар билан ҳам тақдирланган: «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони, «Дўстлик» ордени, «Меҳнат шуҳрати» ордени, «Содиқ хизматлари учун» медали.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика