1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

БМТ Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади

Резолюция лойиҳасини 164 давлат қўллаб-қувватлади, Исроил ва АҚШ каби саккиз давлат унга қарши овоз берди.

БМТ Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади

 

БМТ Бош Ассамблеяси Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади деб ёзади Аnadolu.

 

Россия ва Норвегия каби етти давлат томонидан ишлаб чиқилган, "Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи" деб номланган резолюция лойиҳасини 164 та давлат қўллаб-қувватлади, Исроил ва АҚШ каби 8 та давлат, шунингдек, аксарият кичик орол давлатлари қарши овоз берди, 9 та давлат эса бетараф қолди.

 

Резолюция минтақадаги барча давлатларнинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралар ичида хавфсиз яшаш ва тинч-тотув яшаш ҳуқуқини таъкидлайди.

 

Ҳужжатда минтақадаги барча давлатларнинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралар доирасида хавфсиз ва тинч-тотув яшаш ҳуқуқи эътироф этилган. Шунингдек, Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи, жумладан, мустақил Фаластин давлатини ташкил этиш ҳуқуқи тасдиқланган.

 

Резолюцияда БМТга аъзо давлатлар ва ихтисослашган агентликлар Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини имкон қадар тезроқ амалга ошириш йўлида қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам кўрсатишни давом эттиришга чақирилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика