Низомда ёзилишича, товарларнинг божхона қийматини аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда тақдим этилган божхона юк декларасияси асосида божхона органлари томонидан шартли равишда чиқариб юборилади. Бунда божхона органи товарларнинг шартли божхона қийматини мустақил равишда белгилайди.
Таъкидлаш керак, шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш декларант хоҳишига кўра амалга оширилади. Бунда якуний нарх аниқ бўлмаганда божхона солиғи товар-хомашё биржаларининг хориждаги савдо майдончаларида тузилган битимлари бўйича белгиланади.
Эслатма. Декларант декларасия тақдим этувчи жисмоний шахс ҳисобланади.
Аввалги тартибда деклация тўлдирувчи шахслар ўқитилар эди. Шундан сўнг уларга сертификат тақдим қилинган. Товар эгаси божхонадан молини ўтказиш учун мазкур мутахассисларга мурожаат қилишган, улар эса товар эгаси учун деклорацияни тўлдириб беришган.
Эндиликда мазкур тизимда ўзгариш бўлди. Яъни, Божхона қўмитаси ўқитиб, сертификат берадиган шахслар ўрнига декларантлик жорий қилинди. Бунда тадбиркорнинг ўзи ҳам декларант бўлиши мумкин, ҳатто мол эгаси бўлмаса ҳам декларантлик қилиш имконияти мавжуд.
Шу ўринда, эндиликда ҳужжат кўтариб, қоғоз шаклидаги деклорацияни тақдим қилишга ҳожат йўқ.
Декларант товарларни шартли божхона қиймати асосида аниқлагач, божхона органларининг ахборот тизими орқали деклорацияни тақдим қилиши мумкин. Бунинг учун мурожаатчи my.gov.uz сайтига кириши, божхона хизматлари деган манзилга боғланиши лозим. Мазкур онлайн манзилда “онлайн деклорацияни тақдим қилиш” жойи бор. Ана шу ерда декларант ўз декларациясини электрон тарзда тўлдириши мумкин. Бундан олдинроқ, шахсий кабенет очилади. Бу Божхона хизматлари тизимида рўйхатдан ўтгача автоматик тарзда амалга оширилади(бу амалиёт customs.uz сайти орқали ҳам бажарилиши мумкин).
Онлайн кабенет орқали декларация рўйхатдан ўтгани, товарни олиб чиқиб кетиш ва яна шунга ўхшаш ахборотлар етказиб турилади.
Декларация онлайн тақдим қилингач божхона органи 1 куни ичида(иш кунлари) декларантни шартли божхона қиймати ҳақида хабардор қилади. Декларант тегишлича ҳисобланган божхона тўловларини тўлайди.
Тўлов амалга оширилгач, божхона органи 2 кунида ичида (иш кунлари) товарларни шартли божхона қиймати асосида расмийлаштиради.
Декларант юк чиқариб юборилгандан сўнг 60 кун ичида зарур ҳужжатларни тақдим этиши зарур. Бундан мақсад, якуний божхона қийматини белгилаш учун маълум қилинган божхона қийматини асослашдир.
Диққат! Ҳужжатлар 3 кун ичида (иш кунлари) ўрганиб чиқилиб, божхона қийматини асослаш учун етарли деб топилгандан сўнггина, декларант хабардор қилинади.
Аввалроқ 6 та божхона пости тугатилиши ҳамда 1 августдан бошлаб божхона режимидаги талаблар осонлаштирилиши ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев


