Тошкентда божхоначилар 2 дона редуктор ичида 5 килограмм оғирликдаги “клефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини олиб киришга уринишни фош қилди. Жиноят ҳақида батафсил текширувлар олиб борилмоқда.
Афсусланарли жиҳат шундаки, авто эҳтиёт қисмларини ташувчи такси ҳайдовчиси, божхона орқали юкни олиб ўтган шахс ва уни қабул қилган курьер ҳам маҳсулот ичида гиёҳванд моддалар яширилганидан хабарсиз эди. Улар бу воқеадан бехабар бўлсалар ҳам, қонун олдида масъулиятдан қоча олмайдилар.
Божхона органлари аҳолини чегара орқали бошқа шахсларнинг юкларини олиб ўтмасликка чақирмоқда.


