Ўзбекистон

Бола нега дудуқланади ва уни даволаш мумкинми?

Мутахассис касалликни олдини олиш бўйича тавсиялар берди.

Бола нега дудуқланади ва уни даволаш мумкинми?

 

Кўплаб касалликларнинг шаклланиши инсонларнинг болалик даври билан бевосита боғлиқ. Хусусан, ўғил-қизлардаги дудуқланиш ёки нутқий бузилишларга ўз вақтида эътибор қаратилмаса, бир умрлик нуқсонларга сабаб бўлиши мумкин.

 

1-сон Тошкент шаҳар болалар клиник шифохонаси бош шифокори Мавлуда Табибова дудуқланиш касаллиги ва унинг олдини олиш чоралаори ҳақида маълумот берди. 

 

Дудуқланиш — болаларда кўп учрайдиган психофизиологик мураккаб нутқ бузилиши. Бу ҳолат товушлар, бўғинлар ёки сўзларнинг такрорланиши ҳамда чўзилиши шаклида намоён бўлади. Нутқда тез-тез тўхташ ёки қатъиятсизлик кузатилади.

 

Хусусан, бола айрим сўзларни айтишдан олдин унли товушларга кўпроқ тўхталади. Сўз ва гапларни айтаётганда ўзи сезмаган ҳолда мажбуран тутилади. Гап бошида сўзнинг биринчи бўғини ёки ўзини тўлиқ қайтаради. Гап бошлашдан олдин эса сўзнинг биринчи ҳарфини такрорлаб қийналади. Қолаверса, уларда ички дудуқланиш ҳам учрайди. Бундай пайтда бола нима дейиш кераклигини билади-ю, аммо тилига чиқара олмайди.

 

Нутқ бузилиши туғма ёки орттирилган бўлиб, асосан 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган кичкинтойларда учрайди. Шу билан бирга, бу муаммо ўғил болаларда қизларга қараганда уч баравар кўпроқ ташхис қилинади.

 

Дудуқланишнинг ривожланишида генетик мойиллик муҳим роль ўйнайди. Бироқ ҳомиладорлик пайтида аёлларнинг ўз саломатлигига етарлича эътибор бермаслиги, айниқса, грипп ва шамоллаш каби вирусли касалликлардан тўлиқ даволанмаслик, турли дори воситаларини ўзбошимчалик билан қабул қилиш, оналарнинг зарарли иллатларга ружу қўйиши, туғуруқ даврида бола миясининг лат ейиши ҳам уларда дудуқланишга сабаб бўлиши мумкин.

 

Шунингдек, бола туғилганидан кейин то уч ёшга тўлгунга қадар оғир инфекцион ва эндокрин касалликларга чалиниши, қаттиқ қўрқув, ота-оналарнинг ёш фарзанди олдида баланд овозда жанжаллашиши, жисмоний ва руҳий зўриқишлар, турли мия шикастланишлари ҳам бу муаммони келтириб чиқаради.

 

Бундан ташқари, оиладаги қатъий назорат, кичкинтойларга ҳаддан ортиқ талабчанлик қилиш ҳам уларда дудуқланишга сабаб бўлиши мумкин. Айрим ота-оналар эса жажжи ўғил-қизларига кичиклигидан ақлий юкламларни кўпайтириб, узундан узун шеърлар ёдлашга, қийин сўз ва бўғинларни талаффуз қилишга, хориж тилларини ўрганишга мажбурлашади. Бу ҳам кичкинтойларда нутқнинг бузилишига олиб келади.

 

Агар болада дудуқланиш кузатилаётган бўлса, логопед ёки психоневролог каби мутахассис-шифокорларга мурожаат қилиш лозим. Даволаш муолажалари қанча эрта бошланса, кичикинтой шунча тез ва асоратсиз шифо топади.

 

Шу билан бирга, мактабгача таълим муассасасида тарбиячилар, оилада эса ота-оналар дудуқланувчи болага тўғри, мустақил ва равон сўзлаши учун имкон яратиб бериши мақсадга мувофиқ. Айниқса, фарзанднинг нутқи ривожланаётган даврда уларга эҳтиёткор муносабатда бўлиш, саломатлигига доимий эътибор қаратиш муҳим.

 

custom img

Яқин Шарқдан 25 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанига қайтарилди

Қайтарилганларнинг асосий қисми Саудия Арабистони ва БААдан олиб келинган.

custom img

Орол денгизнинг қуруган тубида чўл ўсимликлари экиш ишлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та AN-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

custom img

Оролнинг қуриган тубида чўл ўсимликлари экиш тадбирлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та АН-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

custom img

2026 йилда Қашқадарёда камбағаллик даражаси 3 фоизга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

custom img

“Инспекторнинг бошига ёғоч бўлаги билан урган”

Бош прокуратура Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланишига муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Тадбир Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва санъат, театр, кино ҳамда рақс йўналишларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ташкил этилди.

custom img

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

custom img

Хорижлик фуқаро Ўзбекистонга спорт озуқаси кўринишида синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлди

Мазкур гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс Бектемир туманида қўлга олинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"