Ўзбекистон

Болаларга бир ёшгача чой бериш мумкин эмас

ССВ болаларни соғлом овқатлантириш бўйича тавсияларини эълон қилди.

Болаларга бир ёшгача чой бериш мумкин эмас

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” доирасида бир ёшгача бўлган болаларнинг қўшимча овқатланиши бўйича тавсияларни ишлаб чиқди.

 

Ундан ота-оналар учун бир қатор муҳим ва керакли маслаҳатлар ўрин олган.

 

Хусусан, чақалоқ олти ойга тўлгач, шифокор тавсияси асосида унга она сутидан ташқари бўтқа, шарбат ва пюре кўринишида қўшимча озуқалар бериш мумкин. Сабаби тез ривожланаётган мурғак организмнинг эҳтиёжлари она сути билан тўла қопланмайди.

 

Гўдакни қўшимча таом билан она сутидан олдин озиқлантириш керак. Болага бундай егулик икки ҳафта давомида берилгач, учинчи ҳафтадан бир марталик қўкрак билан овқатлантириш ўрнига алмаштирилади. Улар таркиби сабзавот бўтқаларидан ташкил топган бўлиши лозим.

 

Даставвал, бўтқа оз-оздан (5-10 грамм) бериб борилади, кейинчалик керакли миқдорга аста-секин етказилади. Шуни ёдда тутиш лозимки, бу ёшдаги гўдакка бир пайтнинг ўзида иккита қўшимча таом берилмайди. Бола биринчи қўшимча озуқага кўниккач, иккинчисига ўтиш мумкин.

 

Кичкинтой 7 ойлик бўлгач, унга иккинчи қўшимча таом – бўтқалар (маннали, гречкали) берилиб, 2 ҳафта ичида иккинчи галдаги она сути у билан алмаштирилади. Ушбу даврда қайнатилган тухум сариғининг ярмини ҳафтасига икки марта, кейин кунора бериш мумкин.

 

Бола 8 ойга тўлганда таомномага учинчи қўшимча егулик сифатида қатиқ ва творог киритилади. Дастлаб, қатиқ оз-оздан (5-10 грамм) бериб борилади, кейинчалик эса керакли миқдорга аста-секин етказилади.

 

9-ойдан бошлаб нон (печеньелар), олмани бўлакча шаклида бериш мумкин. 10-ойликдан бошлаб гўшт қиймаси фрикаделькалар, 12-ойликдан – буғда пишган котлетлар берилади.

 

Болага чой бериш мақсадга мувофиқ эмас. Унинг ўрнига мева шарбати, қайнатилган сув ичирилади.

 

custom img

Ўзбекистон 19-мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги лойиҳаларни ишга туширди ва янгиларининг қурилишини бошлаб берди

Шаҳар ва туманларда 106 та янги лойиҳа ишга тушириш ва қурилишга тайёрлиги маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"