1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бўстонлиқда салкам 1 млрд сўмлик электр ўғирланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Бўстонлиқда салкам 1 млрд сўмлик электр ўғирланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 2 нафар фуқаро 917,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Бўстонлиқ туманида фуқаро Ш.Д. га қарашли тураржойнинг электр ҳисоблагичи “электроҳисоб” дастурида йўқлиги ҳамда ҳисоблагич муҳрланмасдан тармоққа тўғридан-тўғри уланиб, 745,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

 

Шунингдек, Бўстонлиқ туманида яна бир фуқаро К.Х. га қарашли тураржойнинг электр ҳисоблагичи “электроҳисоб” дастурида йўқлиги сабабли ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда тармоққа уланиб, 171,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика