1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бойсундаги аварияда 4 киши ҳалок бўлган

Президент матбуот котиби бу бўйича маълумот берди.

Бойсундаги аварияда 4 киши ҳалок бўлган

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги газ конида содир бўлган янги авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақидаги маълумотни “Газета.uz”га Президент матбуот котиби Шерзод Асадов тасдиқлаган. 

 

Нашрнинг манбага таяниб ёзишича, ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган.

 

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевга ҳодиса содир бўлиши биланоқ хабар берилгани ва реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот тақдим қилинаётгани айтилган.

 

Ҳодиса содир бўлган жойга масъул вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари етиб борган. Маҳаллий тузилмаларга авария оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун хорижий мутахассислар жалб қилинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика