Жаҳон

Бугун АҚШ ва Украина делегациялари Женевада музокара ўтказади

Куннинг иккинчи қисмида АҚШ Россия билан ҳам алоҳида учрашув режалаштирган.

Бугун АҚШ ва Украина делегациялари Женевада музокара ўтказади

АҚШ Президенти Доналд Трамп Украина бўйича таклиф этилган тинчлик режаси ҳали якуний эмаслигини маълум қилди. Оқ уй Киевга таклифни қабул қилиш учун Тҳанксгивинг гача муддат берган бўлсада, режанинг айрим бандлари — хусусан, Украинанинг ҳудудий келишувларга бориши ва ҳарбий қудратини камайтириши Эвропада катта хавотир уйғотган. Бу ҳақда ABC news хабар бермоқда.

 

АҚШ делегацияси, жумладан, Армия котиби Даниел Дрисколл, Давлат котиби Марко Рубио ва элчи Стив Виткофф Женевада украиналик расмийлар билан учрашади. Вашингтон шунингдек, Россия делегацияси билан ҳам алоҳида музокара ўтказишни режалаштираётгани айтилмоқда. Бу орада бир гуруҳ сенаторлар тинчлик режаси аслида АҚШ томонидан эмас, балки Россия томонидан ишлаб чиқилгани ҳақидаги маълумотларни муҳокама қилиб, уни “Россиянинг истаклар рўйхати” деб аташди. Рубио эса бу фикрларни рад этиб, режа АҚШ томонидан тайёрланганини таъкидлади.

 

Украина Президенти Владимир Зеленский офиси музокаралар учун делегация таркиби тасдиқланганини, Киев “ҳақиқий ва иззатли тинчликка” эришишга тайёрлигини билдирди. Режада Россия илгари талаб қилиб келган бир қатор оғир шартлар — жумладан, Украинанинг ҳудудий қисмларни бериши ва узоқ масофали қуроллардан воз кечиши — мавжудлиги айтилмоқда. Шу билан бирга, АҚШ ва Европанинг бир қисми бу ҳужжатни “ишланиши лозим бўлган асос” сифатида баҳоламоқда.

custom img

Янги олий раҳбар Мужтабо Хоманаий ҳужумлар оқибатида жароҳатланди — Эрон давлат телевидениеси

Жароҳат қай даражада оғирлиги ҳақида маълумот берилмаган.

custom img

Буюк Британиянинг икки кунлик газ захираси қолди

Энергия бозоридаги узилишлар сабаб Лондон газни юқори нархларда сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Масъуд Пезешкиян Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди

У Нахчивон ҳодисасида Эрон алоқадор эмаслигини маълум қилди ва воқеа текширилиши таъкидлади.

custom img

Жанубий Кореядаги заводда бахтсиз ҳодиса сабаб Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ишчини юк кўтарувчи техника уриб юборгани маълум қилинди.

custom img

Эронда Можтаба Хоманаий янги Олий раҳбар этиб сайланди

Экспертлар кенгаши қарорига кўра, у мамлакатнинг учинчи Олий раҳбари сифатида расман тасдиқланди.

custom img

Эроннинг янги Олий раҳбари АҚШ розилигисиз узоқ вақт қолмайди — Трамп

АҚШ президенти Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўйилмаслигини ҳам таъкидлади.

custom img

Самарқандда кадастр ходими, Сурхондарёда собиқ солиқчи пора билан ушланди

Кадастр ходими ер учун кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 2,5 минг доллар, солиқ инспектори фермер масаласини судда ҳал қилиб бериш эвазига 10 млн сўм олаётганда қўлга олинган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроилни кимёвий урушда айбламоқда

АҚШ ва Исроилнинг ёқилғи омборларига қилган ҳужумлари тинч аҳолига қарши кимёвий уруш деб баҳоланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"