1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Ҳарорат кечалари 2–7 даража совуқдан 5 даража илиққача, кундуз кунлари эса 0–17 даража илиқ атрофида бўлади.

Бугун Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, 6-декабр куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, кечқурун бироз ёмғур ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–2, кундузи 9–11 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагачa совуқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.

 

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1–6 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика