1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугундан Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб келади

Баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.

Бугундан Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб келади

Жорий йилнинг 8–10 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. 8–9 декабрда республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса 8–10 декабрь кунлари ёғингарчилик — ёмғир ва қор кузатилади.

 

9–10 декабрь кунлари шимолий ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 15–18 м/с гача, айрим жойларда эса 20–22 м/с гача кучайиши мумкин. 10 декабрга келиб, марказий ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечалари 2–5 даража совуқча, кундуз кунлари 3–6 даража илиқ бўлади. Шимолда эса кечалари 7–10 даража совуқча, кундуз кунлари 0–3 даража совуқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

 

Шунингдек, 7–9 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд. Республика бўйича баъзи ҳудудларда туман кузатилиши мумкин. Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика