Миржамол Миралимов Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинлов бугун, 24 февраль куни Бухорода бўлиб ўтган ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов иштирокидаги йиғилишда маълум қилинган.
Маълумот учун, Миржамол Миралимов мазкур тайинловга қадар ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — тезкор-қидирув департаменти бошлиғи эди.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти ИИБнинг аввалги раҳбари Шуҳрат Алиев Наманган вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.


