Бухорода бозор ёниб кетгани айтилмоқда
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Ижимоий тармоқда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги деҳқон бозорда ёнғин чиққани айтилган хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, бугун, 14 декабрь куни Ғиждувон тумани “Дегрезон” МФЙ йўли ёқасидаги савдо дўконида ёнғин юз берган.
“Ёнғин бозорда эмас, савдо дўконида содир бўлган”, дейилади хабарда.







