Бухорода чўл ҳудудидан тарихий ғорлар топилди
Ғорлар ўрта асрлар даврида қазилган бўлиб, улардан ганч қурилиш материалининг хомашёси олинган.

Бухоро вилояти Когон туманида чўл ҳудудидан 4 та қадимги ғор қолдиқлари топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ғорларнинг кириш қисми қумлар ва ўпирилган тошлар билан кўмилиб, ташқи кўринишидан деярли билинмайди. Улар бир-биридан юзлаб метр масофаланиб, қандайдир тизим ва боғланиш аниқланмади.
“Ғорлар нима мақсадда қурилганлигини билиш учун энг йириги танлаб олинди ва ёритиш жиҳозлари ёрдамида 80-100 метр масофа ва 10-15 метр пастликка тушилди. Унинг айрим жойлари жуда тор, айрим жойлари кенг ва қўшимча йўналишлар очилган”, — дейилади хабарда.
Аниқланишича, ғорнинг геологик қатламлари, асосан, оҳактошдан иборат. У ўрта асрлар даврида (ХИИ-ХИИИ) маҳаллий кончилар томонидан қазилиб, ерости захираларидан жуда кенг кўламда фойдаланилган. Шунингдек, ундан ганч қурилиш материалининг хомашёси олинган.







