Ўзбекистон

Бухорода ноқонуний ов ҳамда йўлбарссимон бўғма илон билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланди

Бўғма илон тегишли тартибда олиб қўйилиб, ветеринария кўригидан ўтказилди ҳамда вақтинча сақлаш мақсадида ҳайвонот боғига жойлаштирилди.

Бухорода ноқонуний ов ҳамда йўлбарссимон бўғма илон билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланди

 

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция), Бухоро вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Бухоро вилояти ҳудудида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Рейд давомида Бухоро вилояти Пешку тумани чўл ҳудудида икки нафар шахс томонидан 8 дона кулранг ғоз ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний овлангани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун 3 миллион 296 минг сўм ундириш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима белгиланди. Ноқонуний овланган қушлар олиб қўйилиб, тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилди.

 

Шунингдек, рейд давомида Бухоро шаҳри Марказий бозори автотураргоҳида фуқаро Ф.M. томонидан йўлбарссимон бўғма илон ёрдамида цирк томошаси ўтказилаётгани аниқланган. Текширув жараёнида мазкур ёввойи ҳайвонга оид ҳеч қандай рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, шунингдек, уни сақлаш ва фойдаланиш талаблари қўпол равишда бузилгани маълум бўлди.

 

Натижада илон тегишли тартибда олиб қўйилиб, ветеринария кўригидан ўтказилди ҳамда вақтинча сақлаш мақсадида Сомоний боғида ташкил этилган ҳайвонот боғига жойлаштирилди.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 ноябрдаги 736-сонли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитда, сунъий яратилган муҳитда ёки тутқунликда сақлаш тақиқланган. Шунингдек, бундай ҳайвонлардан давлат ва кўчма циркларда томошалар намойиш этиш учун фойдаланишга ҳам рухсат этилмайди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 92¹-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш ҳужжатлари тегишли чоралар кўриш учун суд органларига юборилди.

custom img

АҚШ Эрондаги қизлар мактабига берилган зарбани текширмоқда

Қўшма Штатлар тинч аҳолини нишонга олмаслиги айтилмоқда.

custom img

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар бозор ҳудудидаги савдо жойларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 11–80 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.

custom img

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди

Бутунжаҳон ёввойи табиат куни муносабати билан Тошкент ҳайвонот боғида экологик тадбир бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланди

Жамоат транспорти ва хизмат кўрсатувчи объектларга газ етказиб бериш чекловларсиз давом этади.

custom img

Яқин Шарқдаги воқеаларда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Саудия Арабистонидан эвакуация давом этмоқда, БААдан репатриация рейси режалаштирилган.

custom img

Доҳада 500 дан ортиқ Ўзбекистонлик вақтинча меҳмонхоналарда яшамоқда

Элчихона уларга зарур амалий ёрдам кўрсатмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўмонга боради

Ўзбекистон Президенти Ўмон Султони билан телефон орқали мулоқот қилиб, давлатда бўлиб турган фуқаролар учун яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

custom img

Яқин Шарқдан 5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Бугунги кун ҳолатига кўра, 21 та парвоз орқали Мадина ва Жидда аэропортларидан 4 948 нафар, Дубайдан эса 235 нафар йўловчи Ўзбекистонга олиб келинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"