Бухородан учган самолёт двигители ишдан чиқди
Унда 132 нафар йўловчи бор бўлган.

Бугун, 15 январь куни Бухоро – Москва (Внуково) йўналишидаги HY9607 авиақатнови белгиланган аэропортга қўнаётганда двигателлардан бири ишдан чиққан. Бу ҳақида Uzbekistan Airways Матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, авиакомпания экипажи томонидан тегишли процедуралар бажарилиб, самолётни белгиланган аэропортга қўндиришга қарор қилинган.
Қўниш муваффақиятли амалга оширилган. Ҳаво кемаси бортида 132 йўловчи бор бўлган.
Ҳозирда Uzbekistan Airways техник хизматлари томонидан барча тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
"Амалдаги парвозлар жадвалида режалаштирилган кейинги авиақатновлар Внуково халқаро аэропортига учиб кетган захира ҳаво кемасида амалга оширилади",- дейилади хабарда.







