1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Чандлер Макгрегорни 10 дақиқада нокаутга учратишга ваъда берди

Улар ўртасидаги жанг 30 июнда бўлиб ўтади.

Чандлер Макгрегорни 10 дақиқада нокаутга учратишга ваъда берди

 

Енгил вазн тоифасида уч карра собиқ чемпион Майкл Чандлер ирландиялик Конор Макгрегорни дастлабки икки раундда нокаутга учратишни режалаштираётганини айтди.

 

“Конор жуда кўп турли ҳаракатлар қилади. Шуни ҳисобга олиб, мен уни 10 дақиқа ичида нокаутга учратаман”, — деб ёзди Чандлер ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

 

Конор Макгрегор 35 ёшда. Ирландиялик енгил вазн тоифасида (65 кг гача) чемпионликни қўлга киритган. Шунингдек, 2016 йил ноябрь ойида Макгрегор америкалик Эдди Алваресни ҳам мағлуб этиб, енгил вазн тоифасида (70 кг гача) чемпион бўлган.

 

Майкл Чандлер 38 ёшда. Америкалик Беллаторнинг енгил вазн тоифасида собиқ чемпиони. У 2021 йилда UFСдаги дебютини ўтказган ва май ойида чемпионлик учун кураш олиб бориб, бразилиялик Чарлз Оливейрага эрта мағлуб бўлган.

 

Мазкур жангчилар ўртасидаги беллашув 30 июнга ўтар кечаси Лас-Вегасда Халқаро жанглар ҳафталиги доирасида бўлиб ўтади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика