Ўзбекистон

Чексиз имкониятлар марафони

Баҳодир Жалоловдан Улуғбек Рашитовгача. Марафон ҳақида спортчиларнинг фикри қандай?

Чексиз имкониятлар марафони


Бугун пойтахтимиз Тошкент шаҳрида 2019-йилдан бери анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Наврўз” ИВ халқаро марафони ҳамда илк маротаба Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ярим марафони бўлиб ўтди. Мазкур спорт тадбири Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.


Марафон баҳсларида турли йўналишларда қатнашиш учун жами 2 200 нафардан зиёд киши рўйхатда ўтказилди. Умумий ҳисобда эса ушбу халқаро марафонда 2 ярим минг нафардан зиёд инсонлар қатнашди.


Мусобақада 100 нафардан зиёд профессионал спортчилар иштирок этган бўлишига қарамай, ҳаваскор ва марофонга қизиқувчилар ҳам унда муносиб қатнашди.  Шунингдек, марафонда бир қатор хорижий давлат дипломатлари, чет эллик меҳмонлар, шунингдек Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳам қўмита бош котиби Ойбек Қосимов, Токио-2020 Олимпия ўйинлари ғолиблари Баҳодир Жалолов, Улуғбек Рашитов, ММА юлдузи Маҳмуд Муродов ва бошқалар марафонда жам бўлишди.


Мусобақа спортга қизиқувчи барча инсонларни бир жойга йиғишда асосий вазифани бажариб берди. Баҳорий кайфият ҳамда санъаткорлар томонидан янграган куй-қўшиқлар барчага аъло кайфият улашди. Таниқли спортчи ҳамда турли ташкилот раҳбарлари ҳам марофонда бевосита иштирок этди. Бу эса мусобақага қизиқишни янада оширди. 


Баҳслар бир нечта масофаларда ўтказилди. Иштирокчилар классик марафон (42 км 195 м.), ярим марафон (21 км 97,5 м), 10 км, экиден (жамоавий эстафета) ҳамда 3 км масофада ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.


Тошкент халқаро марафони олдидан ўтказилган очилиш маросимида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга омад тилаганидан сўнг марафонга старт берилди.


Мусобоқада иштирок этган Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпионлари Баҳодир Жалолов ҳамда Улуғбек Рашитов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: 


“Аслида спорт барчани бирлаштиради. Соғлом турмушни тарғиб қилади. Бугунги марафон ҳам қизиқарли бўляпти. Тадбир жуда яхши  ташкиллаштирилган. Барча иштирокчилар муносиб  тайёргарлик кўришган. Улар ғолиблик учун кураш олиб боряпти. Мен ҳам биринчи ўрин учун ҳаракат қилдим. Бироқ ҳозирда машғулот олиб бормаётганим, сабаб финишга кейинроқ етиб келдим”, — деди Баҳодир Жалолов.


Таеквондо бўйича Олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов ҳам мусобақа кўтаринки руҳда ўтказилаётганини таъкидлади.


“Масъулларнинг ўзи ўрнак бўлиб марафонда иштирок этиши, қизиқишни янада оширади, —деди  Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов.  Бунақа оммавий тадбирлар ҳар куни ҳаётимиздан ўрин олиши керак. Бу инсон саломатлигига ижобий таъсир ўтказади. Мунтазам спорт билан шуғулланган одамнинг иммунитети юқори бўлади”. 


Марафон ташкилотчиларидан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ҳам мусобақа ҳаммага ўзгача байрам кайфиятини тақдим этганини айтиб ўтди: 


“Бугун об-ҳаво ҳам жуда яхши бўляпти. Бу иштирокчиларнинг кайфиятига ижобий таъсир ўтказмоқда. Биз ҳам ҳамкасбларимиз билан ушбу марафонда иштирок этяпмиз. Спорт вазирлиги ҳамда Олимпия қўмитаси раҳбарлари турнирда қатнашиб, барчага шахсий намуна бўлишди. Ҳаммага спорт билан шуғулланишни тавсия этиб қоламан”. 


Мусобақа доирасида ташкил этилган мусиқий чиқишлар тадбирга ўзгача руҳ бағишлади. Баҳор фаслига монанд безатилган саҳна томошабинларни яна наврўз сайлига чорлади. Баҳорий ҳаво кўнгилларга кўклам нафасини улашди. 


Марафонда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Мексика, Покистон ҳам Ҳиндистон сингари мамлакатлардан келган спортчилар ҳам муносиб иштирок этди.

 

Турнир қатнашчиси ҳиндистонлик Даҳир Мунда марафон ҳақида қуйидаги фиркларни билдириб ўтди: “Ўзбекистонга биринчи келишим. Муҳит жуда ҳам ажойиб. Байрамона тарзда ўтказилаётган марафондан таассуротларим жуда яхши. Гарчи ғалабани қўлга киритолмаган бўлсамда, мусобақада иштирок этганимдан хурсандман”. 


Шунингдек, Мексика вакили Дораи Лопенреро мусобақа унга ёққанини очиқлади:  "Салом, биз  Мехикодан келдик. Марафонда иккинчи ўнталикка кирдим. Бугунги кунимиз жуда мазмунли ўтди. Бу марафондан роҳатландик. Бундай мусобақалар яна ҳам кўп ўтказилиши истаймиз. Раҳмат, Ўзбекистон”.  


10 км масофага югуриш бўйича биринчи ўринни қўлга киритган сурхондарёлик Бекзод Бойматов марафон жуда қизиқ ва мазмунли ўтганини айтди: “Мусобақага анча тайёргарлик кўргандим. Шунга яраша бугун ажойиб натижани қўлга киритдим. Бунақа мусобақалар кўпроқ ва давомли бўлишини истаб қолардик. Байрамона ва кўтаринки руҳ бизга яна ҳам куч берди. Рақибларимиз ҳам кучли эди. Бироқ мана меҳнатимга яраша ғалабага эришдим. Меҳнат қилинглар ва чемпион бўлинглар”.


Эслатиб ўтамиз, марафон баҳсларида эркаклар ва аёллар ўртасида 1-5-ўринларни эгаллаган иштирокчилар пул мукофотига сазовор бўлишди. Жумладан, 1-ўрин соҳиби 30 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.


10 км масофага ўтказилган пойгада эркаклар ва аёллар ўртасида 1-3 ўринларни эгаллаганлар эса мос равишда 3 миллион (1-ўрин), 2 миллион (2-ўрин) ҳамда 1 миллион (3-ўрин) сўм миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритишди. Шунингдек, марафон масофасини белгиланган вақт ичида босиб ўтган иштирокчилар марра медалига сазовор бўлишди.

 

Муаллиф: Жамшидбек АМИРОВ

custom img

“Мен ҳар бирингизни эшитаман”: Саида Мирзиёева ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент администрацияси раҳбари журналистларнинг фаолияти давлат бошқарувида муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.

custom img

Жиззахда аёл қўшнисининг боласини калтаклади

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

custom img

Трамп ўз сурати туширилган АҚШнинг янги эсдалик паспорти намунасини намойиш этди

Чекланган миқдорда чиқариладиган ҳужжат Вашингтондаги паспорт агентлигига шахсан мурожаат қилиб паспортини янгилаган фуқароларга берилади.

custom img

Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланиши мумкин

Ушбу масала бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйиш кўзда тутилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган косметика препаратларидан фойдаланганларда ботулизм аниқланди

Айрим беморларда “Refinex Botulinum Toxin Type A for Therapy” ҳамда “Dysport” препаратлари косметологик мақсадларда қўлланганидан сўнг оғир ножўя реакциялар қайд этилган.

custom img

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки айланмаси бўйича 3 мингдан ортиқ ноқонуний ҳолатга чек қўйилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси соҳада амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар ҳақида маълумот берди.

custom img

“Олтин қалам” Миллий мукофоти – 2026 танлови ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Шерзод Асадов Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригини ўқиб эшиттирди.

custom img

Ўзбекистонда “Яширин иқтисодиёт харитаси” платформаси ишга туширилмоқда

Платформа иқтисодиётнинг 22 та асосий тармоғи, 85 та соҳа, 14 та ҳудуд ҳамда 208 та туман ва шаҳар кесимида яширин айланмалар хавфини аниқлайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"