“Челси” ЕЧЛда ғалаба қозонмоқчи
Бош мураббий жамоанинг мақсадини айтди.

Грем Поттер “Челси” Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишга ҳаракат қилишини айтди.
“Биз “Эвертон”ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз, кейин қуръа натижаларини кўриб чиқамиз ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга бор эътиборимизни қаратамиз”, — деди “Челси” бош мураббийи.
Чемпионлар лигасининг 1/4 финалига Лондон клубидан ташқари “Реал”, “Интер”, “Наполи”, “Милан”, “Манчестер Сити”, “Бавария” ва “Бенфика” клублари йўл олишди. Қуръа ташлаш маросими бугун бўлиб ўтади.







