Чинозда 15 ёшли йигит ўзини осиб қўйди
Ҳозирда ҳолат бўйича текширув бошланган.

Тошкент вилоятида 15 ёшли йигит ўз жонига қасд қилиб, вафот этди. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.
Чиноз тумани ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 2025 йил 12 январь куни тахминан соат 14:10 ларда Чирчиқ шаҳар "Химпоселок” МФЙдаги хонадонда доимий рўйхатда туриб, вақтинчалик Чиноз туман “Сутчилар” МФЙда яшовчи 2009 йилда туғилган А.О. яшаш хонадонининг молхонаси устунига арқондан сиртмоқ ясаб, ўз жонига қасд қилиб вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.







