1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиёт бўйича янги имтиёзлар жорий этилди

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқ чиқиндилардан муқобил энергия олишни 35 фоизга ошириш ва полигонларни 50 фоизга қисқартириш вазифалари белгиланди.

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиёт бўйича янги имтиёзлар жорий этилди

 

2025 йил 24 декабрь куни Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президенти экология масалалари бўйича маслаҳатчиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигида санитар тозалаш корхоналари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори Шарифбек Ҳасанов соҳа ҳолати бўйича маълумот тақдим этди. Таҳлил натижаларига кўра, 111 та корхона фаолияти кўриб чиқилди, жумладан 15 та давлат, 50 та ДХШ, 5 та кластер ва 41 та муқобил корхона. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқ чиқиндилардан муқобил энергия олишни 35 фоизга ошириш ва полигонларни 50 фоизга қисқартириш вазифалари белгиланди.

 

Аҳолининг розилигини ошириш мақсадида чиқиндиларни олиб кетиш графикларига риоя қилиш, Салл-марказлар ва онлайн платформалар ишини кучайтириш ҳамда “маҳалла еттилиги” орқали муаммоли ҳудудларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. Соҳа учун 12 та янги имтиёз жорий этилди ва 12 та мавжуд преференция муддати узайтирилди.

 

Шунингдек, 47 та полигон рекултивация қилиниб ёпилди, 37 таси эса электрон тарози ва кузатув камералари билан жиҳозланди. Муҳим янгилик — 2026 йил 1 январдан бошлаб тўловлар фақат кўрсатилган хизмат ҳажмига қараб онлайн ундирилади ва маблағлар Агентлик ҳисоб рақами орқали КПИ асосида тақсимланади.

 

Учрашувда тариф сиёсатини қайта кўриб чиқиш, бозорлар ва умумовқатланиш объектлари учун алоҳида тарифлар жорий этиш, имтиёзларни 2031 йилгача узайтириш ҳамда ёқилғи таъминоти учун “яшил йўлак” ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, қарздорликни ундириш тизими электр энергиясига интеграция қилиниб, тўловлар тўлиқ онлайн амалга оширилади ва юридик шахслар билан оммавий оферта шартномалари тузилади.

 

Чиқиндиларни бошқариш агентлиги директори Шарифбек Ҳасанов бошчилигидаги ишчи гуруҳ 2026 йил апрелга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидаги санитар тозалаш корхоналари фаолиятини таҳлил қилиб, янги ҳудудларни бирлаштириш ва хонадонма-хонадон тарғибот ишларини ташкил этишга масъул этиб белгиланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика