1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Чорвоққа айрим “дача”лар оқова сувлар оқизгани аниқланди

Ҳозирда ҳудуд учун масъул ходимга маъмурий жазо тайинланган.

Чорвоққа айрим “дача”лар оқова сувлар оқизгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида айрим “дача” эгалари ўз канализация тизимларини бевосита Чорвоқ сув омборига ёналтиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолатга Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси расмий муносабат билдирди.

 

Ўрганиш давомида Бўстонлиқ тумани “Бурчмулло” МФЙ Чорвоқ сув омбори ҳудудига ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан хўжалик таморқани суғориш учун ишлатилган ҳамда ёмғир сувларини чиқиб кетиши учун ариқлар ковланиб, унга палитилин қувурлар қўйилиб сувлар ўтказиб юборилгани аниқланган.

 

Ҳолат бўйича ушбу ҳудудга масъул бўлган Чорвоқ сув омбори ходимига нисбатан МЖтКнинг 82-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробарида миқдорида жарима чораси қўлланилган. Ковланган ариқлар ва унга қўйиб чиқилган қувурлар олиб ташланиб бартараф этилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика