Жаҳон

COVID-19 АҚШда 2019 йил сентябрь ойида тарқала бошлаган — хитойлик олимлар

Хитойлик олимлар ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, коронавируснинг Қўшма Штатларда тарқалиши 2019 йил сентябрь ойидан бошланган бўлиши мумкин.

COVID-19 АҚШда 2019 йил сентябрь ойида тарқала бошлаган — хитойлик олимлар

 

 

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, улар коронавируснинг АҚШ ва Хитойда тарқалиши мумкин бўлган санасини математик модель ёрдамида таҳлил қилиб, тасдиқланган инфекция ҳолатлари сони тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланган.

 

Уларнинг фикрича, таҳлил натижалари юқори эҳтимол билан COVID-19 АҚШда 2019 йил сентябрь ойида тарқала бошлагани, Хитойда эса йил охирида қайд этилганини кўрсатмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, август ойида Хитой Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази мутахассислари Уханда коронавирус пайдо бўлишининг янги версиясини эълон қилганди. Уларнинг фикрича, вирус мамлакатга Хитойга озиқ-овқат юборган бошқа давлатлардан — АҚШ ёки Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан кирган бўлиши мумкин.

 

Аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШга коронавирус келиб чиқиши ҳақидаги ҳисобот юзасидан норозилик билдирганди.

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Эрондаги вазият Марказий Осиёда энг кўп Тожикистонга таъсир қилиши мумкин

2025 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Эрондан 600 млн долларлик маҳсулот импорт қилган.

custom img

Можтабо Хоманаий марҳум отаси томонидан тайинланган амалдорларни лавозимида қолдирди

Фармонга кўра, улар ишларини давом эттириб, марҳум Али Хоманаийдан олган кўрсатмаларига амал қилиши лозим.

custom img

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши 23 мартгача узайтирилди

Чекловлар АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик фонида жорий этилган.

custom img

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

Вашингтон ҳужум сабабларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

custom img

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Видеода қаҳва идишидаги суюқлик ҳаракат қилмаган ва миқдори камаймаган.

custom img

БААда Эрон ҳаво ҳужумлари оқибатида беш фуқаро ва икки ҳарбий ҳалок бўлди

Яна 145 киши турли даражадаги жароҳат олган.

custom img

Рим папаси Эрон билан уруш Худо томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги фикрларни танқид қилди

Шунингдек, у томонларни ўт очишни тўхтатиб, минтақадаги зўравонликка барҳам беришга чақирди.

custom img

Яқин Шарқдаги уруш саратонни даволаш учун зарур дорилар таъминотини хавф остига қўйди

Дори-дармонларини етказиб беришдаги кечикишлар саратонга чалинган беморларда касалликнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"