1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Даҳшатли рақамлар: Россия Украинада қанча аскаридан айрилди?

АҚШ амалдорлари бу бўйича прогнозларини очиқлади.

Даҳшатли рақамлар: Россия Украинада қанча аскаридан айрилди?

 

Россия Украинада ҳалок бўлган ва ярадорлар билан 200 минг аскар йўқотди. Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда.

 

Хусусан, йўқотишлар Соледар ва Бахмутга ҳужумлар даврида кескин кўпайган. Москва Бахмутни эгаллаш унга бутун Шарқий Донбассда ғалаба қозонишига ишонмоқда. Шунинг учун олдинги марраларга кучли тайёргарликдан ўтмаган аскарлар ва собиқ маҳбуслар жўнатиляпти. Натижада кунига юзлаб ҳарбийлар ҳалок бўлмоқда ва яраланмоқда.

 

Нашр маълумотларига кўра, Украина йўқотишлари ҳам шундай кўрсаткичда. Аммо Киев бу ҳақда маълумотларни очиқламаяпти. Украин қўмондонлиги тажрибали пиёда бўлинмаларини захирада ушлаб турибди, кам тайёргарликдан ўтган ва ҳудудий мудофаа бўлинмалари олдинги маррада жанг қилмоқда.

 

Охирги марта АҚШ Россиянинг йўқотишларини 100 мингдан ортиқ деб баҳолаганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика